Мбаппе ПСЖга яна бир шарт қўймоқда

ПСЖ ва ҳужумчи Килиан Мбаппе янги шартнома бўйича музокаралар бошлаб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 21 ёшли футболчи парижликлардан нафақат маошининг оширилишини, балки келажакда “Реал” уни сотиб олиши учун аниқ бир миқдордаги товон пули белгилаб қўйилишини талаб қилмоқда. Катта эҳтимол билан унинг янги шартномасидаги товон пули 200 млн еврони ташкил этади.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖда 33 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!