Мбаппе ПСЖнинг таклифидан нега қўрқмоқда?

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Бу ҳақида "Le Parisien" нашри хабар бермоқда.

21 ёшли футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Клуб эса, ўз юлдузини жамоада олиб қолишни устувор вазифа, деб ҳисоблайди. Муаммо Мбаппенинг ўзини бошқа жамоада синаб кўришга бўлган иштиёқида.

Франциялик ҳужумчи ПСЖ билан узоқ муддатли шартнома имзолашни истамайди. Чунки бу битим уни кейинчалик бошқа клубга ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин. Килиан Мбаппе парижликлар сафига 2017 йилнинг ёзида "Монако"дан келиб қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)