Мбаппе “Реал”га чидаб бўлмайдиган шарт қўйди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2024 йилнинг ёзида “Реал”га кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирди.

Fichajes нашрининг маълум қилишича, франциялик юлдуз бир неча шартлари бажарилса, Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилади.

Манбанинг таъкидлашича, биринчи навбатда, Мбаппе клубнинг трансфер сиёсатини ҳал қилиш ваколати кафолатланишини талаб қилмоқда.

Шунингдек, Килиан Франция терма жамоасидаги жамоадоши Тео Эрнандес ва ПСЖда ўзи билан ўйнаётган Ашраф Ҳакимини “Қироллик клуби”га олиб келишни ҳам сўраган.

Мутахассислар ўзини ҳурмат қилган клуб ҳеч бир ўйинчига трансфер сиёсатини ҳал қилиш ваколатини бермаслигини таъкидламоқда. Чунки бу ҳолат жамоада ички муҳитнинг бузилишига олиб келиши аниқ.

Transfermarkt портали Килиан Мбаппени 180 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!