Мбаппе “Реал”га ўтишга розилик берди

  • 01 Apr 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени 2024 йилнинг ёзида бепул трансфер қилишга қарор қилди.

Tecno

AS нашрининг ёзишича, мадридликлар келаётган ёзда ПСЖга трансфер бўйича мурожаат қилмайди.

“Қироллик клуби” бир йил кутиб, Килиан Мбаппе шартномасидаги 2024 йили ПСЖни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банднинг кучга киришини кутади. Ўша бандга кўра, агар Мбаппе парижликлар билан 2023 йилнинг ёзида шартномани янгиламаса, бир йилдан кейин эркин агентга айланиши белгилаб қўйилган.

Аслида мадридликлар Мбаппени ўтган йили ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ, ПСЖ катта маош таклиф қилиш орқали Килианни Парижда олиб қолди.

Comments

You must be logged in to commet!