Мбаппе "Реал"га ўтмаслиги мумкин

“Реал” раҳбарияти ПСЖ форварди Килиан Мбаппенинг трансферига шубҳа билан қарай бошлади.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар 22 ёшли футболчи учун 150 миллион евро сўраши кутилмоқда. Мадридликлар эса ҳозирги шароитда бир футболчи учун бундай катта маблағ сарфлай олмайди.

Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!