Мбаппе “Реал”га ўтса, энг кўп маош оладиган футболчи бўлмайди
“Реал” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритган тақдирда ҳам унга энг катта маош тўланмайди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар Килиан Мбаппега “Реал” билан шартнома тузгани учун 100-150 миллион евро миқдоридаги бонусни тўламайдиган бўлди. Агар шу бонуслар берилганида франциялик форвард энг катта маблағ топаётган футболчига айланар эди.
Ҳозирча 25 ёшли ҳужумчининг келажаги мавҳум бўлиб турибди. ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун ҳар қандай харажатга тайёр.
“Реал” турли шартлар билан Мбаппега босим ўтказишга ҳаракат қиляпти. “Ливерпуль” бир трансфер учун катта харажат қила олмаслигини билдириб, ҳужумчи учун курашдан чиқди.
Килиан Мбаппенинг ўзи фаолиятини қайси жамоада давом эттириш бўйича ҳали якуний қарорга келмаганини айтмоқда.
Фикрлар