Мбаппе "Реал"га қандай шарт қўймоқда?

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда "Реал"га ўтмоқчи. Аммо "қироллик клуби"нинг унга бўлган қизиқиши бироз пасайган.

El Chiringuito нашрининг маълум қилишича, мадридликлар 22 ёшли француз учун 200 млн евро сарфламоқчи эмас. Шу сабабли, “Реал” раҳбарияти кўпроқ “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандга эътибор қаратмоқда.

Мбаппе “Реал”га фақат бир шарт билан ўтишга розилик билдиради. Бунинг учун мадридликлар Килианни сотиб олишларини омма олдида эълон қилишлари керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!