Мбаппе "Реал"нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Diario As" нашрининг хабар беришича, "қироллик клуби" Мбаппега солиқлардан ташқари йилига 35 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Маълум қилинишича, Давид Алаба айни дамда "Реал"да энг юқори маош олувчи футболчи бўлиб, у шартномаси бўйича деярли 11 миллион евро олади. Шундай қилиб, Мбаппе шартнома имзоласа, жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Франциялик ҳужумчининг ПСЖдаги ҳозирги маоши 60 миллион еврони ташкил қилади.
Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 180 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар