Мбаппе текинга келади, Холандни олиш эса имконсиз!

“Реал” раҳбарияти бир йилдан кейин Килиан Мбаппени эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Relevo нашрининг таъкидлашича, клуб президенти Флорентино Перес 24 ёшли ҳужумчининг узрини қабул қилган ва у билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Мбаппе ўтган йили ёзда мадридликларни куттириб, охирида ПСЖда қолишини эълон қилганидан кейин муносабатлар бузилган эди. Шундан кейин Килиан Флорентино Пересдан узр сўраган.

“Қироллик клуби” ёзда Мбаппе учун маблағ сарфламасдан, бир йилдан кейин эркин агент сифатида уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Шунингдек, мадридликлар нишонида “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ҳам бор. Мутахассислар бу трансфер деярли имконсиз эканини таъкидламоқда.

Флорентино Перес “Реал” ҳужум учлигида Винисиус Жуниор, Родриго ва Килиан Мбаппе ўйнашини истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!