Мбаппе ва Беллингем келса, мен “Реал”ни бошқараман!

“Ливерпуль”ни 2015 йилдан бери бошқариб келаётган Юрген Клопп ёзда жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Германиялик мутахассис хизматларига “Реал” қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар Карло Анчелотти билан хайрлашмоқчи.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” аллақачон Клопп билан музокараларни бошлаб юборган. Маълумотларга қараганда, германиялик мутахассис агар мадридликлар Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемни олиб келса, жамоани қабул қилишга тайёр эканини билдирган.

ПСЖ ва “Боруссия” етакчиларига айланган бу икки футболчи бугунги кунда жаҳон футболида энг қимматбаҳо ўйинчилар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!