Мбаппе ва Рамоснинг бу футболчини “кўргани кўзи йўқ”!

ПСЖ жамоасининг европалик етакчилари – Серхио Рамос ва Килиан Мбаппе “Ювентус”га ижарага жўнатилган Леондро Паредесни Парижга қайтишини истамаяпти.

L'Equipe нашрининг таъкидлашича, Рамос ва Мбаппе аргентиналик ярим ҳимоячининг ортга қайтишига қарши. Рамоснинг шартномаси мавсум охирида тугайди. Унинг ПСЖдаги келажаги ҳозирча номаълум. Шунга қарамасдан, испаниялик ҳимоячи Паредеснинг қайтиб келишига қарши чиқмоқда.  

Бу борада Килиан Мбаппе Рамос билан ҳамфикр.

28 ёшли паредеснинг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади. Уни ижарага олган “Ювентус” раҳбарияти ҳам мавсум якунлангач, футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!