Мбаппе ва Ямал бир соврин учун курашмоқда

Испания Ла Лигаси чемпионатнинг якунланаётган сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси совринига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда беш нафар футболчи бор: Килиан Мбаппе («Реал»), Ламин Ямал («Барселона»), Иньяки Уильямс («Атлетик»), Жовани Ло Чельсо («Бетис») ва Карлос Виценте («Алавес»). Шу кунларда Испания чемпионатида еттинчи тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Ҳозирча турнир жадвалида "Барселона" (олти ўйинда 18 очко) пешқадамлик қилмоқда, иккинчи ўринни эса "Реал" (этти ўйинда 17 очко) эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг амалдаги чемпиони "Реал" ҳисобланади. Карло Анчелотти шогирдлари кеча “Алавес”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!