Мбаппе Винисиусга муносабати қандай эканини очиқ айтди

Испания чемпионатининг 14-турида “Реал” сафар учрашувида “Леганес” устидан 0:3 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда ҳисобни Килиан Мбаппе очди. Унга голли пасни Винисиус Жуниор узатди. Беллашувдан кейин франциялик юлдуз ўз ўйини ва Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.

- Мен бошқа позицияда ўйнаганимда ҳам жамоадош дўстларим билан яхши муносабатда бўлдим. Бу ерга келган биринчи кунимда айтганимдек, мен турли позицияларда – чап ва ўнг қанот, ҳужум марказида ўйнай оламан ва жамоа учун боримни бераман.

Яхши ўйнаб, кўпроқ гол уришни истайман. “Кастилья”даги йигитлар билан шуғулланиш фойдамга ишлади. Бу ўйинда билинди. Жисмонан ўзимни жуда яхши ҳис қила бошладим.

“Реал”нинг барча ўйинчилари каби Винисиус Жуниор билан муносабатларим жуда яхши. Биз ўйинларда  бирга ўйнашга ва кўплаб совринларни қўлга киритишга тайёрмиз, - деди Килиан Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!