Мбаппе харидорга қанча маош тўлаш кераклигини уқтирди

Килиан Мбаппе ПСЖдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тингани йўқ. Асосий харидор “Реал”.

Sport1 порталининг маълум қилишича, ҳужумчи учун курашда “Челси” мадридликларга рақобат кўрсатишга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, айни пайтда парижликлардан бир мавсум учун 100 миллион еврога яқин маош олаётган 24 ёшли футболчи янги жамоасидан ҳам катта пул талаб қилиши табиий. Ҳисоб-китобларга қараганда, Мбаппенинг бир йиллик хизмат ҳақи камида 60 миллион евро бўлади.

“Челси” тарихида ҳали ҳеч кимга бу даражада катта маош тўламаган. Энг кўп пул “Интер”дан олиб келинганидан кейин АПЛга мослаша олмаган Ромелу Лукакуга берилган. Бельгиялик ҳужумчи ҳар ҳафта 325 минг фунтдан маблағ олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!