Мбаппе ютмоқчи бўлган 2 та мусобақа номини айтди

"Пари Сен-Жермен" клуби форварди Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионатида ғолиб чиқишга умид қилмоқда.

“Келаси йил бизда Европа чемпионатида ғолиб чиқиш имконияти бўлади. Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Менинг мақсадим – Европа чемпиони бўлиш ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозона оладиган жамоанинг бир қисмига айланиш. Бу ўзгача нарса бўлар эди”, - дейди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Мбаппе 2018 йил Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!