Мбаппедан зўри йўқми?
Профессионал футболчилар миллий иттифоқи (UNFP) Франция чемпионатининг энг яхши футболчилари аниқлади.
Унга кўра, чемпионликни қўлга киритган ПСЖ етакчиси Килиан Мбаппе мавсумнинг энг яши футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу номинацияда 23 ёшли тўпурар “Монако” ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер, ярим ҳимоячилардан Димитри Пайе (“Марсель”), Лукас Пакета (“Лион”) ва Мартен Террьени (“Ренн”) ортда қолдирди.
ПСЖ дарвозасини қўриқлаган Жанлуижи Доннарумма чемпионатнинг энг яхши посбонига аталган номинация ғолиби бўлди.
Мавсумнинг энг яхши бош мураббийи соврини “Ренн” устози Бруно Женезиога топширилди.
Франция чемпионатига дахли бўлмаган, лекин “Реал”ни муддатидан олдин Испания чемпиони қилган Карим Бензема хориждаги энг яхши франциялик футболчи совринига лойиқ топилди.
Фикрлар