Мбаппега 400 миллион евролик шартнома берилди. Килиан уни қабул қиладими?
Килиан Мбаппени ушлаб қолишга ҳаракат қилаётган ПСЖ раҳбарияти 25 ёшли форвардга янги шартнома тақдим қилди.
RMC Sport нашрининг ёзишича, парижликлар ўз ҳужумчисига умумий 400 миллион евро маош кўрсатилган тўрт йиллик битим таклиф қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Мбаппе рекламалардан келадиган даромадларни қўшган ҳолда йилига 100 миллион евро атрофида маблағ топяпти.
Агар у ПСЖда қолса, ҳар мавсум учун реклама ва бошқа бонуслардан ташқари 100 миллион еврони фақат маош сифатида олади.
Солиштириш учун, “Реал” агар Мбаппе Мадридга кўчиб ўтса, йилига 30 миллион евро миқдорида маош бериши маълум қилинган.
Фикрлар