Мбаппега жамоани ким танлаши ошкор бўлди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини қайси жамоада давом эттириши ҳали номаълум бўлиб турибди. Парижликлар 21 ёшли тўпурарни олиб қолишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, Мбаппега “Реал” ва “Ливерпуль” каби қудратли жамоалар ёзда рад этиб бўлмас шартнома таклиф қилишни режалаштирган.
Мбаппе фаолиятига доир қарорларини оиласи иштирокида ҳал қилишини билдирди.
- Биз муҳим қарорларни оилада, ҳаммамиз бирга қабул қиламиз. Шу усулимиз орқали мен ҳозирги даражамгача кўтарила олдим. Бу жуда муҳим. Оиламсиз қийин вазиятларни енгиб ўтолмайман. Оилам доим мени тўғри йўлга бошлайди, - деди Мбаппе.
Унинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, ёзда у бошқа жамоалар таклифини қабул қилиши мумкин.

Фикрлар