Мбаппега кутилмаган харидор чиқди. Трансфер январга белгиланган!
Manchester Evening News нашрининг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” бошқарувига миллиардар Эм Рэтклиффнинг қўшилиши клубнинг трансфер сиёсатини ўзгартириб юборди.
Манбага кўра, манчестерликлар қишки трансферлар вақтида Килиан Мбаппе трансферини амалга оширишга уриниб кўради. Франциялик ҳужумчи ПСЖ билан мавсум охирида тугайдиган шартномани узайтиргани йўқ ва бу бошқа клубларга январдан бошлаб, 25 ёшли форвард билан музокара ўтказиш ҳуқуқини беради.
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари яна икки трансфер бўйича иш бошлаши кутиляпти. Булар “Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ва “Барселона” плеймейкери Френки де Йонг.
Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” қишки трансферлар вақтида асосан ёзда шартномаси тугайдиган футболчиларни нишонга олади.
Фикрлар