Мбаппега ўринбосар! ПСЖ 50 миллион евролик трансфер амалга оширди

  • 17 август, 2024, 20:13
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дезире Дуэ "Ренн"дан ПСЖ сафига кўчиб ўтди. 

Париж клуби 19 ёшли вингер трансферини расман эълон қилди. 

Дезире Дуэ клуб билан 2029 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Журналист Фабрис Хоукинс хабарига кўра, парижликлар "Ренн"га 50 миллион евро тўлади. Шунингдек, ушбу сумма бонуслари билан 60 миллион еврога бориши кутилмоқда. 

Ўтган мавсумда Дуэ Лига 1 доирасида 31 учрашув ўтказиб, 4 та гол ва 4 та ассист муаллифига айланган. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!