Мбаппега ўринбосар топилди

Франция терма жамоаси ва Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муани ўз ватанига кўчиб ўтиши мумкин. "Le Parisien" нашрининг ёзишича, футболчининг хизматларига ПСЖ жамоаси қизиқмоқда.

Париж гранди асосий ҳужумчи Килиан Мбаппенинг кетиши мумкинлиги муносабати билан янги ҳужумчи қидирмоқда. 24 ёшли футболчи ПСЖ билан келаси йилнинг ўрталаригача амал қиладиган шартномасини узайтиришдан бош тортди.

Коло-Муани Германия чемпионатида ўтган мавсумда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол (2 таси пенальтидан) урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!