Мбаппега сўнгги таклиф

AS нашрининг хабар беришича, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппени олиб қолиш учун унга сўнгги таклифини тақдим этди.

Манбанинг билдиришича, ёш ҳужумчи парижликларнинг катта маош ваъда қилинган келишувини қабул қилмади ва жамоадан мавсум якунланганидан кейин эркин агент сифатида кетишини маълум қилди.

Килиан Мбаппе “Реал” сафига ўтмоқчилиги ҳақида кўп хабарлар тарқатиляпти.

“Қироллик клуби” ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида ПСЖга Мбаппе учун 170 миллион евро таклиф қилганди. Парижликлар январгача Килианни қолишга кўндириш илинжида бу суммадан воз кечган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию