Мбаппега янги харидор чиқди. “Реал” ва “Ливерпуль” ҳужумчидан қуруқ қолиши мумкин!

  • 21 август, 2021, 10:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Килиан Мбаппе эндигина бошланган мавсумни ПСЖда ўтказиши деярли аниқ бўлди. Чунки шу ёзда унга даъвогар бўлган ягона клуб – “Реал” трансфер бўйича музокараларни тўхтатди.

Tecno

Энди Килианнинг бозори келаси йили эркин агентга айланганида қайнайди. Уни олишни мақсад қилган “Реал” ва “Ливерпуль” қаторига “Манчестер Юнайтед” қўшилди.

Уле-Гуннар Сульшер келаси ёз учун асосий трансфер нишони сифатида ҳамюрти Эрлинг Холандни белгилаган. Бироқ, “Боруссия” ҳужумчисининг харидори кўп ва уни олиш осон бўлмайди.

Шу боис, Сульшер олинадиган ҳужумчилар рўйхатига Мбаппени ҳам киритди. Бундан ташқари, манчестерликлар Ҳарри Кейн ва Лаутаро Мартинесга ҳам қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!