Мбаппени нега терма жамоага чақиришмади?

ФИФА кунлари муносабати билан турли мамлакатлар терма жамоалари мураббийлар штаби навбатдаги халқаро учрашувларга жалб қилигадиан футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам кўпчилик кутган юлдуз Килиан Мбаппени таркибга киритмади.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича, Франция терма жамоаси сардори Мадридда қолади ва спорт формасини тиклаш бўйича иш олиб боради.

Мбаппенинг терма жамоага чақирилмаганига Испания чемпионати давомида “Алавес”га қарши ўйинда жароҳат олгани сабаб бўлди. 25 ёшли ҳужумчи Чемпионлар лигасида “Лилль”га қарши баҳсда захирадан ўйинга қўшилган бўлса-да, жисмоний тайёргарлиги маромида эмаслиги билиниб қолди.

Франция футбол федерацияси бу қарорни футболчининг ўзи ва “Реал” раҳбарияти билан маслаҳатлашиб қабул қилгани айтилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!