
Мбаппени “тахт”дан ағдаришди
Transfermarkt портали экспертлари Испания Ла Лигасида ўйнаётган футболчиларнинг янги трансфер суммаларини эълон қилди.
Унга кўра, яқингача жаҳоннинг энг қимматбаҳо ўйинчиси номини ўзида сақлаб келган Килиан Мбаппе бу гал ҳатто кучли учликка ҳам кира олмади.
Энди Испания чемпионати “тахти”га Винисиус Жуниор кўтарилди.
Ла Лиганинг энг қиммат ўн нафар ўйинчиси билан танишинг:
Винисиус Жуниор («Реал» Мадрид, € 200 млн).
Ламин Ямаль («Барселона», € 180 млн).
Жуд Беллингем («Реал» Мадрид, € 180 млн).
Килиан Мбаппе («Реал» Мадрид, € 170 млн).
Федерико Вальверде («Реал» Мадрид, € 130 млн).
Педри («Барселона», € 120 млн).
Родриго Гоэс («Реал» Мадрид, € 100 млн).
Хулиан Альварес («Атлетико» Мадрид, € 90 млн).
Орельен Тчуамени («Реал» Мадрид, € 80 млн).
Рафинья («Барселона», € 80 млн).
Comments