Мбаппенинг "Реал"га ўтиши яна бир йилга кечикиши мумкин

  • 28 март, 2019, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе "Реал"га келгуси йил ўтиши мумкин. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” парижликларни 20 ёшли франциялик футболчининг трансферига кўндириши учун кўп вақт талаб этилади. Шу боис унинг Мадридга кўчиб ўтиши 2020 йилга қолиб кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппе “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан билан гаплашгани ва мавсум якунлангач “Сантьяго Бернабеу”га кўчиб ўтишга розилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мадридликлар эса унинг трансфери учун ПСЖга 280 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Мбаппе ПСЖ сафига 2017 йил “Монако”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 31та гол ҳамда 15та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!