Мбаппенинг “Реал”га трансфери барбод бўлиши мумкин. Англия гранди катта сумма тикди!
Килиан Мбаппе атрофидаги вазият янада чигаллашиб бормоқда. ПСЖ 24 ёшли футболчига янги шартнома имзолаш учун бир неча кун вақт берган.
Агар Мбаппе 2025 йилгача клубда қолишини тасдиқламаса, уни трансферга қўйишади.
Аксарият манбалар Килиан “Реал”га бориши ҳақида ёзмоқда. Бироқ, “Ливерпуль” вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.
El Chiringuito TV журналисти Эду Агирренинг маълум қилишича, “Ливерпуль” Мбаппе трансферини бўйича парижликларга сўров юборган. Англия суперклуби тўпурар учун 200 миллион евро таклиф қиляпти.
“Ливерпуль”нинг таклифи вазиятни кескин ўзгартиради. Энди ПСЖда Мбаппени текинга қўйиб юбормаслик варианти бор. Бу томондан “Реал” ҳам ўзи истаган ўйинчини олиш учун энди камида 200 миллион евролик таклиф бериши керак.
Фикрлар