Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо

МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон аралаш жамоавий беллашувлар иккинчи ўринни эгаллади

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Гўйгул шаҳрида III МДҲ ўйинлари комплекс мусобақаси дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари якунига етди.

Озарбайжоннинг Гўйгул шаҳрида III МДҲ ўйинлари комплекс мусобақаси дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари якунига етди. 

Мусобақанинг иккинчи куни терма жамоалар ўртасида аралаш жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Финалга қадар Беларус ва Россия терма жамоаларини мағлубиятга учратган дзюдочиларимиз III МДҲ ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлишди.   

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг яккалик баҳсларида дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш, 8 та бронза, жами 12 та медал билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ