Медаль жамғариш мана шундай бўлади! (фото)
Таиланднинг Банкок шаҳрида кикбоксинг бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг 18 декабрь кунги баҳсларида ўзбекистонлик кикбоксингчилар яна 6 та олтин медални қўлга киритди.
Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда барча рақибларини енгган Абдумуротов Давлатбек, Косолапов Сергей, Маҳмудов Назарбек, Баратов Ҳасанхон, Азимов Муродбек ва Баратов Ҳусанхон шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Умумий ҳисобда, Таиланддаги Осиё чемпионатида 22 нафар ҳамюртимиз 27 та йўналишда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.
Чемпионат сарҳисобига кўра, спортчиларимиз жами 24 та медалга эга чиқди. Улардан 1ўнтаси олтин, тўққизтаси кумуш ва бештаси бронза медаль бўлди.
Бундан ташқари, спортчиларимизнинг 6 нафари жанг санъатлари бўйича жаҳон ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмаси учун белгиланган вазн тоифаларида кураш олиб борди.
Қизғин кечган беллашувларда уч нафар кикбоксингчи – Истамов Зарифжон, Косолапов Сергей ва Чориева Малика жанг сантъатлари бўйича жаҳон ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бу мусобақа келаси йили Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилади.
Фикрлар