Меҳди Тареми: "Ўзбекистонлик ҳимоячининг қўлига тўп текканини ҳамма кўрди"
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бир нечта яхши имкониятлар бўлишига қарамай, дарвозалар ишғол қилинмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Меҳмонлар эса бир киши кам бўлиб қолишганди. Учрашувдан сўнг форслар етакчиларидан бири Меҳди Тареми ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жуда қийин ўйин бўлди ва биз буни аллақачон билардик. Ўзбекистонга қарши алоҳида режаларимиз бор эди, бироқ буни майдонда амалга ошира олмадик. Бироқ яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.
Афсуски, биринчи бўлимда ўйин биз ўйлагандек бўлмади. Иккинчи бўлимда Ҳарданининг четлатилиши билан ўйин қийинлашди. Лекин бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам ўйинни назорат қилиб, голли вазиятлар ярата олдик. Ҳатто ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди бироқ ҳакам бизнинг фойдамизга пенальти бермади.
Албатта, ўз юртимизда ўйнаганимизда, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга далда берган бўларди. Мухлислар бизни доим яхши кўришади. Энди навбатдаги беллашув ҳақида ўйлашимиз керак. Қатарга қарши ўйинда яхши ўйин кўрсатиш учун бор кучимизни ишга соламиз ва ғалаба қозонсак, жадвалдаги имкониятларимизни яхшилаб олишимиз мумкин.
Ишончим комилки, ўзбекистонлик ҳимоячининг (Рустам Ашурматов) қўли табиий эмас эди. Биз ВАРни кўрмадик бироқ ҳакам Ўзбекистон ҳимоячисининг қўлига тегмаган деб ҳисоблади. Буни ўйиндан кейин кўрдик. Бу бизга нисбатан ҳурматсизлик бўлди. Афсуски, бу содир бўлди ва энди биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак", - деди "Интер" ҳужумчиси.
Фикрлар