Меҳмонда очко йўқотган "Реал" пешқадамга айланиб олиш имкониятидан қуруқ қолди

Испания Ла Лигасида 18-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун амалдаги чемпион "Реал" "Осасуна" майдонига сафар қилди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйин давомида қор ёғишда тинмади ва бу майдон ҳолатига ўз таъсирини кўрсатди. Жамоалар қанча ҳаракат қилмасин, ҳисоб очилмади. Гарчи, "қаймоқранглилар" икки бор рақиб дарвозасига йўл топган бўлса-да, ҳакам уларнинг ҳар иккисини офсайд туфайли инобатга олмади.

Меҳмондан 1 очко билан қайтган мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва энди улар пешқадам "Атлетико"дан 1 очко ортда қолмоқда, холос. Фаворитдан очко тортиб олган "Осасуна" 19-поғонадан кўтарила олмади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Мадридликлар сўнгги дақиқаларни олдинги чизиқда ўтказмоқда. Уларга гол зарур.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Тони Крооснинг голи голи инобатга олинмади. Сабаб - офсайд.

  • 86'

    Хони томонидан берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 83'

    Ҳимоячилар жарима майдони яқинида Марианони осонликча тўхтатишга эришдилар.

  • 80'

    Роберто Торрес рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 78'

    Карим Бенземанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 76'

    Азар ҳамда Модрич ўрнига Мариано ҳамда Иско ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Крооснинг узатмасига зарба берган Каземиро гол ура олмади.

  • 70'

    Нчо Видаль огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 66'

    Марко Асенсио ўз ўрнини Федерико Вальвердега бўшатиб берди.

  • 63'

    Мендининг узатмасига шерикларидан олдин рақиблари етиб келди.

  • 61'

    Бенземанинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 58'

    Бугун қанотдан жарима майдонига оширилаётган аксарият узатмалар ноаниқ кетмоқда. Бу сафар Васкес мўлжалда адашди.

  • 56'

    Каземиронинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 53'

    Памплоналиклар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 51'

    "Реал" жарима майдонига етказилган тўп дарвозабон қўлларига келиб тушди.

  • 49'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган мадридликлар ҳам яхши ҳужум уюштира олди: Асенсионинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 49'

    Узоқ масофадан йўлланган зарбани Куртуа ушлаб олди.

  • 48'

    Бензема тўпни ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда, у бирга-бир вазиятга эга бўлиши мумкин эди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Крооснинг шерикларига оширган тўпини дарвозабон муштлари билан узоқлаштирди.

  • 44'

    Мендининг зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 42'

    Модричнинг Азар томонга узатган тўпини ҳимоячилан тўхтатиб қолди.

  • 40'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Куртуа ушлаб олиб, дарҳол жамоасининг қарши ҳужумини бошлади.

  • 38'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам майдон бўйлаб узатмалар билан позицион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 35'

    Карим Бензема томон узатилган пас кучли чиқди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 32'

    Модричнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячи блок қўйишни уддалади. Давид Гарсия жамоасини катта хавфдан қутқарди.

  • 30'

    Оиер Санхурхонинг яқин масофадан берган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 28'

    Тони Крооснинг жарима майдонига узатган тўпи Васкесгача етиб бормади.

  • 26'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Азар жамоадошларига панд берди. Унинг хатоси туфайли мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 23'

    Футболчилар ўзларини бироз аяб ҳаракат қилмоқда. Бундай майдонда жароҳат орттириб олиш ҳеч гап эмас.

  • 21'

    Майдон эгалари ўз ўйинига фаоллик қўшди. Энди Куртуа дарвозаси қаршисида ҳам тез-тез ҳужумлар уюштирилмоқда.

  • 19'

    Кальери жамоадоши узатган тўпга бироз ета олмади. Яхши вазият қўлдан кетди.

  • 17'

    Мендининг ноаниқ узатмаси "Реал"нинг қарши ҳужумини барбод қилди.

  • 14'

    Азарнинг жарима майдони маркази томон узатган тўпига шерикларидан ҳеч ким етиб кела олмади.

  • 12'

    Майдон эгалари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 10'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти.

  • 8'

    "Осасуна" дарвозабони узоқ масофадан йўлланган зарбани катта қийинчилик билан ушлаб қолди.

  • 5'

    Асенсионинг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 3'

    Памплонада яхшигина қор ёғмоқда ва табиийки, бу майдон ҳолатига таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!