Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро Суперкубок мусобақасига йўл олди

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этади.

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат терма жамоалар ўртасида халқаро Суперкубок мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Турнир регламентига мувофиқ унда 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар тўп суради.

Халқаро Суперкубок мусобақасида Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Каталония терма жамоалари иштирок этади. Мусобақа бугун старт олади ва 3 кун давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!