Мексика жаҳон чемпионатлари антирекордини ўрнатди
Ads

Мексика терма жамоаси жаҳон чемпионатлари антирекордини ўрнатди.

ActuFoot нашри тарқатган хабарга кўра айнан мексикаликлар кетма-кет 7та мундиалдан буён мусобақани 1/8 финалда тарк этаётган илк терма жамоага айланишди. Ушбу ёқимсиз анъана Мексика терма жамоаси билан 1994 йилги АҚШ мундиалидан буён давом этиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мексика бундан бироз аввалроқ ЖЧ-2018нинг 1/8 финалида Бразилияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз юришини яна ушбу босқичда тўхтатди.