Мексика Саудия Арабистонини ютиб ҳам гуруҳда қолиб кетди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқчининг 3-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда Осиё вакиллари 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Беллашувнинг 47-дақиқасида Мартин мексикаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Чавез орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ал Довсарий гол уриб, ҳисобни қисқартирди. 

Шу тариқа, Саудия Арабистони гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Мексика эса тўплар нисбатига кўра Польша билан бир хил очко тўплаб, 3-ўринда қолди. 

  • ЖЧ-2022
  • 3-тур

1 : 2

01/12/2022 00:00

Мексика

  • Анри Мартин 47'
  • Луис Чавез 52'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!