Мексика терма жамоаси бош мураббийи ЖАРга қарши ўйиндан қониқмади
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида ЖАР терма жамоасига қарши ўйиндан кейин қисқача фикр билдирди.
«Ростини айтсам... Жамоамизнинг биринчи бўлимдаги ўйини менга ёқмади», — дея Агирренинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Эслатиб ўтамиз, мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувида Мексика терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гoллларни Хулиан Киньонес ва Рауль Хименес киритди.
А гуруҳида шунингдек Чехия ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Фикрлар