Мексикадаги намойишлар жаҳон чемпионатига қандай таъсир қилади?

BBC эксперти, Ноттингем университети жиноят ҳуқуқи кафедраси доценти Хавьер Эскауриатса Мексикадаги тартибсизликлар ЖЧ-2026га қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Мексиканинг бир қатор шаҳарларида наркокартел етакчиси Немесио Осегера Сервантеснинг йўқ қилиниши ҳақидаги маълумотлардан кейин норозилик намойишлари бошланди.

"Умуман олганда, картеллар футбол бўйича жаҳон чемпионатини тинч ўтказишдан иқтисодий фойда кўришдан манфаатдор. Тўғри, улар сиёсатчиларни ва маҳаллий полицияни сотиб олишади, улар ресторанларни ҳам ҳарид қилишади, меҳмонхоналарга ҳам эгалик қилишади. Улар иқтисодий тизимнинг бир қисмидир." Агар британияликлар, америкаликлар ва бошқалар Мексикага бориб, пулларини сарфлаб, вақтларини яхши ўтказишса, бу уларга фойдали бўлади", - дея Эскауриатснинг сўзларини келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, Мексика 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган уч давлатдан бири ҳисобланади. Шунингдек, турнир ўйинларига АҚШ ва Канада мезбонлик қилади. ЖЧ-2026 11-июндан 19-июлга қадар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!