Мемфис Депай “Рома”нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Мемфис Депай ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақдаги маълумотни Football Italia нашри тарқатди.

Маълум бўлишича, голландиялик футболчининг хизматларига “Рома” қизиқиш билдирган. Римликлар Депайни ижарага олиш ҳақида ўйламоқда.

“Рома” ҳужумчиси Муҳаммад Салах Миср термаси сафида Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш учун ватанига йўл олади. Шу сабабли римликлар бўшлиқни тўлдириб қўймоқчи.

“МЮ” раҳбарияти Депайни ижарага беришга қарши эмас, аммо “Рома” кейинчалик уни сотиб олиш шарти билан олишини истамоқда.

Маълумот учун, Мемфис Депай 2015 йилда 29 миллион фунт стерлинг эвазига ПСВдан “Манчестер Юнайтед” сафига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!