Мен “Барса”да ўйнашни орзу қиламан!
Швейцарининг “Цюрих” клуби ҳужумчиси Вильфрид Ньонто журналистлар билан суҳбатда “Барселона”да ўйнашни орзу қилишини айтди.
18 ёшли футболчи яқинда Миллатлар лигасида иштирок этиш учун Италия миллий терма жамоасига жалб қилинганидан кейин кўпчилик эътиборига тушган эди.
- Орзум – “Барселона”да ўйнаш. Месси ҳозир ПСЖда ўйнаётганига қарамай, менинг кумирим ҳисобланади, - деди Вильфрид Ньонто.
Ньонто аслида “Интер” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёш истеъдод эгаси 2020 йили миланликлар сафини тарк этиб, “Цюрих”дан қўним топди.
Бу ўйинчи шу кунга қадар турли мусобақаларда 104 маротаба майдонга тушиб, 28 та гол ва 16 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар