Мен “Барса”дан кетмайман!

Даниялик ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт “Барселона”дан кетмаслигини маълум қилди. Аслида, анчадан бери унинг  трансферга қўйилиши ҳақида маълумотлар тарқатилса-да, футболчи фикридан қайтаётгани йўқ.

Мартин ўзига ажратилаётган ўйин вақти камлигига қарамасдан, фаолиятини Каталония клубида давом эттиришни маъқул кўрмоқда.

Якунланган мавсумда 29 ёшли ўйинчи ўзи иштирок этган учрашувларда ўртача 40 дақиқа тўп тепди холос.

Брэйтуэйт ёзда сотиб юбориладиган футболчилар рўйхатига киритилган бўлса-да, келаси мавсумда ҳам асосий таркибга кириш учун курашишини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!