Мен борсам, Неймар кетади!
“Реал” билан ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида катта ютуқларни қўлга киритган Зинедин Зидан ПСЖни бошқаришга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқатилди.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, франциялик мутахассис парижликларга бир неча талабларни қўйган.
Хусусан, Зидан бразилиялик юлдуз Неймарни ёзда сотиб юборишни сўраяпти. 50 ёшли мутахассис унинг ўрнига “барселона”дан Усмон Дембелени олиб келиш шартлигини таъкидлаган.
Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ ўйинчиси ҳисобланади. Парижликлар уни “Барселона”дан 222 миллион еврога харид қилган. Бу рекорд сумма ҳисобланади. Футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар