Мен Чемпионлар лигасида ўйнашим керак
“Лестер” етакчиси Юри Тилеманс ҳозирги клубини тарк этишга тайёрлигини билдирди. Бу ярим ҳимоячига анчадан бери “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдириб келмоқда.
“Тулкилар” раҳбарияти тажрибали футболчини янги битимга кўндириш учун бир неча ой давомида музокара олиб борди. Бироқ, бельгиялик футболчи ҳамкорликни узайтиришдан бош тортди.
“Лестер” унинг шартномаси бир йилдан кейин тугашини инобатга олиб, ёзда бошқа клуб таклифини қабул қилишга мажбур бўлади.
Мен ҳар қандай футболчи каби Чемпионлар лигасида тўп тепишни истайман. Мен ўз фаолиятимдан максимум натижа чиқаришим керак. Якуний қарорни мавсум охирида вазиятга қараб чиқарамиз, - деди 24 ёшли футболчи.
Фикрлар