Мен ҳам Холанднинг “сеҳрли дамламаси”дан ичганман, лекин 50 та гол урганим йўқ!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа тўпурари Эрлинг Холанднинг кўп гол ураётганига у яхши кўрадиган сутнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
- Холанд ўзини жуда кучли ҳис қиляпти. Одамларни буни Эрлинг кўп сут ичишига боғлаяпти. Мен ҳам бу “сеҳрли дамлама”ни кўп ичганман. Лекин 50 гол урганим йўқ.
Мен Холандга ҳавас ва тақлид қилатган болаларга унинг нима ичаётганига эмас, кўникмаларини ўзлаштиришга ҳаракат қилишни маслаҳат бераман, - деди Хосеп Гвардиола.
Эрлинг Холанд жорий чемпионатда ҳозирча 35 та тўп киритиб, Англия Премьер-лигасида бир мавсумда кўп гол уриб бўйича мутлақ рекорд ўрнатди.
Фикрлар