Мен “Манчестер Юнайтед”дан кетаман!

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Фил Жонс тез орада клубни тарк этишга қарор қилди. Бир пайтлар жамоанинг етакчиларидан бўлган 29 ёшли футболчи 2020 йилдан бери бир марта майдонга тушди холос.

Фил Жонс кейинги пайтда кўп жароҳат олаётгани боис ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

L'Equipe нашрининг маълум қилишича, тажрибали ҳимоячига “Бордо” клубидан жиддий таклиф бўляпти. Жонснинг ўзи ҳам мунтазам футбол ўйнаш учун бу чорловни қабул қилишни истамоқда.

Фил Жонс “Блэкберн” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Манчесте Юнайтед” сафига 2011 йили қўшилган. Айни пайтда унинг трансфер суммаси 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!