Мен “Манчестер Юнайтед”нинг янги юлдузиман!
“Бенфика” ҳужумчиси Дарвин Нуньес ёзда “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишни интизорлик билан кутмоқда.
Уругвайлик футболчи манчестерликлар сафида янги юлдуз сифатида жамоани ғалабалар сари етаклашига ишонмоқда. Бунга эришиш учун Нуньес ўз агентини алмаштирди ва янги вакилига ўзини янги даражага олиб чиқиш вазифасини юклади.
Аслида Нуньес Манчестернинг ҳар икки клубидан бирига ўтишни истаяпти. Хосеп Гвардиола яқинда “Ривер Плейт”дан Хулиан Альваресни олгани ва Эрлинг Холанд учун курашаётганини инобатга олган Дарвинга “Юнайтед” варианти мақбул кўринмоқда.
Нуньес жорий мавсумда сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Португалия чемпионатида 22 та учрашувда рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилган 22 ёшли тўпурар Европа Чемпионлар лигасида ҳам тўртта тўп киритиб, “Бенфика”ни чорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшди.
Фикрлар