“Мен Месси ва Суарес билан ҳеч қачон яқин дўст бўлмаганман!”

“Барселона”дан кетганидан кейин “Севилья” таркибига келиб қўшилган ярим ҳимоячи Иван Ракитич каталонияликлар етакчилари – Лионель Месси ва Луис Суарес билан муносабатлари қандай бўлганини гапирди.

- Мен Месси ва Суарес билан ҳеч қачон яқин дўст бўлмаганман. Жамоада 23-24 кишининг ҳаммаси билан дўст тутиниб бўлмайди. Меннинг яқин дўстларим ИНьеста, тер Штеген, Боатнг ва Фирпо эди. Лекин мен Леони ҳам, Луисни ҳам ҳурмат қиламан. Улар олти йил давомида жамоадошим бўлган.  Улар билан доим яхши муносабатда бўлганмиз. Уларнинг ҳам менга бўлган илиқ муносабати учун миннатдорман, - деди Иван Ракитич.

“Барселона”га Рональд Куман бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ёши катта ўйинчилар қаторида Иван Ракитич ҳам Каталонияни тарк этишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
????????????????????????????✍???? ????????????????????????????????????
21/09/2020 23:45
Bekor ketdida shu
Javlon Abdullaev
21/09/2020 16:42
bilinib turardi ózi