Мен ютмаган фақат Испания кубоги қолди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Испания кубогида ғалаба қозонишни орзу қилмоқда. "Маrcа" нашри хабарига кўра, германиялик ярим ҳимоячи "қироллик клуби" таркибида ҳали қўлга киритилмаган ягона совринни ютишни жуда истамоқда.

Бугун "қаймоқранглилар" Испания кубоги ярим финали жавоб ўйинида Каталониянинг" Барселона" клуби билан ўйнайди. Карло Анчелотти шогирдлари ўз майдонида ўтказган илк учрашувда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Крооснинг Мадрид жамоаси билан шартномаси мавсум охирида тугайди. Бу Тонининг Испания Кубогидаги сўнгги баҳси бўлиши мумкин, чунки футболчи ёзда профессионал фаолиятини якунлаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!