Мендеш: "Роналду янги мавсумни қаерда бошлаши аниқ!"

Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозининг келажаги ҳақида якуний қарорини маълум қилди.

"Криштиану жамоа манфаатини шахсий манфаатидан устун қўяди. У "Ювентус" нафақат юлдузи, балки клуб етакчиси ҳам. У жорий ва кейинги мавсумда Турин клубида либосида футбол тарихига ўзининг номини ёзишда давом этади", - дея Мендеш сўзларидан иқтибос келтирмоқда TuttoSport нашри.

Эслатиб ўтамиз, Роналду "кекса синьор" сафига 2018 йил ёзида келиб қўшилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!