Менди АПЛга қайтиши ҳам мумкин эди

Бенжамен Менди "Лорьян" билан 2025 йилгача амал қиладиган шартнома тузди. Аввалроқ, "Манчестер Сити" у билан битимини бекор қилган. Шу сабабли, ҳимоячи эркин агент сифатида лорьнликлар сафига келиб қўшилди.

"Lequipe" нашри хабар беришича, Мендига "Бёрнли" қизиқиш билдирган. Аммо ҳимоячи таклифни рад қилиб, "Лорьян"га ўтишга қарор қилди. 

Маълумот учун, "Бёрнли" Чемпионшипдан АПЛга чиқди. Жамоанинг чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Иян Матсен эса "Челси"га қайтганидан кейин, Венсан Компани унга ўринбосар изламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!