Менга “Реал” ёки “Бавария”ни беринглар!
“Челси”дан истеъфога чиқарилган Томас Тухель айни пайтда ишсиз юрганига қарамай, унга катта клублардан таклиф бўлиши кутилмоқда.
Bayern & Germany нашрининг маълум қилишича, 49 ёшли мутахассиснинг ўзи икки гранд клубда ишлашга мойиллигини билдирди.
Тухелга “Бавария” ва “Реал” вариантлари маъқул келмоқда.
Тухель “Челси”га қадар Бундеслигада “Боруссия Дортмунд” ва бир неча немис жамоаларини, шунингдек, Франция чемпионатида ПСЖни бошқарган.
Фикрлар