Менга шартнома бериб, овора бўлманг!

“Вест Хэм” етакчиси Деклан Райс “Челси” ёки “Манчестер Юнайтед”га ўтиш учун клуб томонидан бериладиган ҳар қандай янги шартномани рад этишини маълум қилди.

Хосеп Гвардиола ва Уле-Гуннар Сульшер анчадан бери 22 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришни орзу қилмоқда. Ҳар икки клуб мутасаддилари трансфер бўйича “Вест Хэм”га мурожаат қилган. Бироқ клуб Райснинг трансфер суммасини сунъий ошириб, 100 миллион фунт талаб қилмоқда.

“Вест Хэм” мутасаддиларининг бу ишидан футболчининг ўзи ҳам норози эканини билдирган. У совринлар учун курашадиган кучли клубларда тўп тепишни орзу қилмоқда.

Райс 2017 йилдан бери “Вест Хэм” шарафини ҳимоя қилмоқда. У барча турнирларда 146 маротаба майдонга тушди. Унинг клуб билан келишуви яна уч йил амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!